АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ДАВР ТАЛАБИ...

 2020-05-28 14:00:31    802

PDF yuklash
Chop etish


Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари XIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган.

Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.Ҳалқаро тавсияларга кўра, аҳолини рўйхатга олишни марказлаштириш, рўйхатга олишнинг мунтазамлиги, махсус тайёрланган мутахассислар – ҳисобчилар томонидан ўтказилиши, аниқ бир муддатда ўтказиш, белгилаб қўйилган аниқ дастурининг мавжудлиги ва тадбирни унга қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш, аҳолининг тўлиқ қамраб олиниши, маълумотларнинг махфийлиги ва шахсийлаштирилиши, ихтиёрийлик каби тамойилларга асосланади.Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади.Аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда ишлатилади, аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади. Статистика идоралари томонидан ташкил этиладиган танлама кузатувларни ташкил этишда маълумотлар базаси сифатида қўлланилади ва мониторинг юритишга хизмат қилади. Аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли башоратлар, дастурларни ишлаб чиқишда қўлланади.Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни башорат қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.


Риштон туман статистика бўлими


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab