Она табиат неъматлари келажак учун ҳам...

 2020-05-20 16:02:48    910

PDF yuklash
Chop etish




Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади.Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади.

Бугунги кунда инсоннинг атроф-муҳитга бӯлган муносабати ӯз аслидан узоқлашган бӯлиб, бу муносабатни яна бир маротаба кӯриб чиқишга тӯғри келади. Бугун инсон ӯзини табиат эгасидек ҳис этиб, амал қилади. Инсониятнинг табиатга антропоген таъсири кўп салбий ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлаётгани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, иқлим ўзгаришлари ҳам айнан одамзоднинг табиатга таъсири натижасидир.

Муқаддас тупроқ, мусаффо хаво, зилол сув, ўз нурини сахийлик ила сочаётган қуёш – барча-барчаси табиатнинг бетакрор мўъжизаси. Инсон туғилибоқ ушбу неъматлардан баҳраманд бўлади. Шунинг учун ҳам уни она табиат деб атаймиз. Она табиатни, атроф муҳтини асраб авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир. Бугун жаҳон жамияти табиатни асраб-авайлаш, келажак авлодларга бекаму-кӯст етказиш йўлида биргаликда амал қилиш зарурлигини англаб етди.

Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кун асосий мушкулотларидан бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки одамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётига идома бера олмайди. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётнинг идома бериши учун зарурдир.

Сўнгги йилларда табиатда антропоген (шунингдек, техноген) таъсирнинг зўрайганлиги, экологик ўзгаришларнинг содир бўлаётгани ҳамда ўрмонлар (айниқса, нам тропик ўрмонлар) эгаллаган ҳудудларнинг ўрмонларнинг кесилиши натижасида қисқариши натижасида биохилма-хилликка путур етди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари бутунлай йўқолди ёки уларнинг сони кескин камайди.

Албатта инсоннинг тоза муҳитда яшаш ҳаққи унинг бошқа ҳақлари қатори катта аҳамиятга эга бӯлиб, соғлом атроф-муҳитга эга бӯлиш дегани бу соғломликни энг қуйи даражасига эга бӯлиш деганидир.

Ҳар бир инсон болалигиданоқ атроф-муҳитга, табиатга бўлган муносабатни тўғри англаб, эътибор билан ёндашса, табиий офатлар, ҳавонинг ифлосланиши, экологик хавфлар анча камаяди. Табиат неъматлари келажак авлод вакилларининг саломатлигини асраш, фаровон турмуш кечиришда муҳим аҳамиятга эга.

Буюк алломаларимиз болаларни кичик ёшданоқ меҳнат қилишга, фикрини тарбиялашга ўргата бориш, катталар меҳнатини қадрлайдиган этиб тарбиялаш, турли соҳаларда билимларини бойитиш оила аъзолари ва ёши катталар томонидан амалга ошириладиган муҳим вазифалардан, дея таъкидлаган.

Шу боис узлуксиз таълим-тарбия жараёнида экологик тарбияга алоҳида эътибор қаратиш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида табиатга меҳр уйғотишнинг аҳамияти жуда катта эканлигини таъкидлаш жоиз.

Зеро, инсонлар яхши англаши лозим бўлган бир тушунча бор – она табиат неъматлари келажак учун ҳам зарур.

Аббосбек Ҳамдамов,

Экологик партия ташкилоти Риштон туман бўлими раиси.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab