Коронавируснинг аломатсиз ташувчилари ҳам хатарлими?

 2020-05-20 05:58:44    28

PDF yuklash
Chop etish



Коронавируснинг аломатсиз ташувчилари ҳам хатарлими?

Фото: «Koronavirus.center»

Хитойлик олимлар SARS-CoV-2 нинг аломатсиз ташувчиси бўлган одамлар маиший буюмлар юзасида патоген қолдириб, атроф-муҳитга вирус тарқатишини исботлашди. Тадқиқотчиларнинг мақоласи «Emerging Infectious Diseases» журналида чоп этилди.

Маълумки, SARS-CoV-2 атроф-муҳитда бир неча соат ёки бир неча кун қолганда ҳам, яшовчанлигини йўқотмайди ва хавфли бўлиб қолаверади. Инкубацион даврида беморларнинг оғиз бўшлиғидан олинган суртмаларда касалликни юқтирган иккинчи кунидаёқ вируснинг юқори даражаси аниқланган. Шу пайтгача вируснинг аломатсиз ташувчилари атроф-муҳитга вирус ажратишини исботловчи ишончли далил йўқ эди. Олимлар бу фаразни тасдиқлаш учун касаллик аломатлари пайдо бўлгунга қадар COVID-19 ни юқтирган икки талаба яшаган карантиндаги иккита хонадан тўпланган синамаларда вирусли РНК бор-йўқлигини текшириб кўришди.

Хорижда таълим олаётган икки йигит 2020 йил 19 ва 20 март кунлари Хитойга қайтишган. Уларнинг иситмаси ҳам, бошқа клиник белгилари ҳам бўлмаган. Шунга қарамай, улар 14 кунлик карантинга жойланган. Таҳлил натижалари иккала талабанинг ҳам организмида РНК SARS-CoV-2 борлигини кўрсатгач, улар шифохонага жойланган. Ташхис қўйилганидан уч соат ўтиб тадқиқотчилар улар яшаган хоналардаги буюмлар, жумладан, эшик тутқичлари, чироқ ёққичлар, термометр, телевизор пульти, чойшаб ва ванна хонасидан намуналар олишган.

Жами 22 та намуна тўпланган, улардан саккизтасида коронавирусли РНК қайд этилган. Энг кўп вирусли зарралар чойшаб, кўрпажилд, ёстиқжилд ва сочиқларда аниқланган. Вирус бор-йўғи 24 соатда тарқалиб кетган.

Зарарланган буюмлардаги инфекцияни юқтириб олмаслик учун мутахассислар тез-тез нам латта билан артиб туришни, чойшабни тўғри ювишни, уни қоқмасдан, яхшилаб қуритишни тавсия этишади.



<< Iyun 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab