ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ МАХСУС СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-05-09 08:56:05    667

PDF yuklash
Chop etish



Давлатимиз раҳбари томонидан Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш, урушда вафот этган юртдошларимиз хотирасини абадийлаштириш ва айни чоғда ҳаёт бўлган фахрийларимизга муносиб иззат-икром кўрсатиш, уларни ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Президентимизнинг фармонига кўра, бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 10 миллион сўмлик пул мукофоти ҳамда “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан тақдирланмоқда. Шунингдек, уларга давлатимиз раҳбарининг махсус совғалари тантанали топширилмоқда.

Бугун Риштон  тумани ҳокимлиги ва туман мудофаа бўлими томонидан уруш қатнашчиси Абдулҳай Азизовга ҳам Президентимизининг махсус совғалари топширилди.

Даставал уруш қатнашчисига Президентимизнинг табрикномаси ўқиб эшиттирилди ҳамда давлатимиз раҳбарининг махсус совғаси тантанали равишда топширилди. Хусусан, Абдулҳай ота 10 миллион сўмлик пул мукофоти ва “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” Россия Федерацияси Президентининг эсдалик юбилей медали билан тақдирланди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдулҳай Азизов билан барча риштонликлар фахрланади. Пиру бадавлат отахон айни вақтда кексалик гаштини суриб, фарзандлари, набираю чеваралари ардоғида ҳаёт кечирмоқда.

Отахон билдирилган эътибор ва хурмат учун самимий миннатдорлик билдирди, давлатимиз раҳбарининг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларига муваффақият тилаб дуо қилди.

– Бизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнунмиз, – дейди Абдулҳай ота. – Президентимизга катта раҳмат. Инсон қадри улуғланган мана шундай юртда яшаётганимиздан бахтиёрмиз.

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab