РИЗҚИ-РЎЗИМИЗ БЎЛГАН БУҒДОЙНИ ЁНҒИНДАН АСРАНГ!

×

 2020-05-05 11:21:27    882

PDF yuklash
Chop etish



Бугун “ҒАЛЛА-2020” мавсумига таёргарлик кўриш қизғин паллага кириб бормоқда. Катта меҳнат эвазига бунёд этилган бойлигимизни турли кўнгилсизликлардан асраб, нест-нобутсиз йиғиштириб олиш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бу ўринда ёнғин ҳосилга зарар етказиши мумкинлигини асло унутмаслигимиз керак. Шу боисдан вилоят ва туман ҳокимликларининг “Бошоқли дон экинлари ўрим-йиғими мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишлар қабул қилинди.

Фармойишларни изчил амалга ошириш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ғаллакорларимиз ва бошқа мутасадди раҳбарлар нималарга эътибор беришлари керак?

Аввало жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиниши зарур. Бунинг учун эса ўрим-йиғимда иштирок этадиган ишчи-хизматчилар ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича йириқномадан ўтказилиши шарт. Мавжуд техникалар учқун сундиргич, бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари (ёнғин ўчиргич, курак, кийгиз, пақир, идишларда сув, қум) бидан жиҳозланиши зарур. 

Ўрим-йиғим палласида ғаллазорлар бўлакларга бўлиниши, оралиқ масофа 8 метрдан, майдоннинг четки қисмларини эса 4 метрдан кам бўлмаган холда шудгорлар қуйиш мақсадга мувофиқдир. Ўрим-йиғимда носоз комбайн ва бошқа техникалардан фойдаланишга йўл қўймаслик зарур. Комбайнлар вақти-вақти билан чанг ва чиқиндиларда тозаланиб турилиши керак.

Дон қуритиш ва сақлаш жойларнинг холатлари талаб даражасида бўлишини таъминлаш, уларнинг электр, газ соҳасидаги камчиликларни зудлик билан бартараф этилиши, жойларда очиқ оловдан, ёш болаларнинг уйнашларига асло йўл қўймаслик даркор.

Комбайнлар, транспорт ва бошқа техникаларга ёқилғи қуйиш, уларни таъмирлаш алоҳида ажратилган жойларда бажарилиши зарур. Ғалласи ўриб олинган майдонларга ўт қуйиб юбориш мумкин эмас. Автомобиллар йўллари четида, электр утказгичлар остида ва бинолар яқинида (айниқса шахсий хўжаликлар) буғдой ва сомонларни сақлаш ва ғарамларда кўнгилсиз воқеаларни келтириб чиқаришини унутмаслик керак.

Мавcум масъулиятли, ҳаммадан бепарволикка йўл қўймасликни талаб этади. Айниқса, бу йил ўрим отряди аъзоларинг ҳам, фермерларнинг ҳам шашти баланд. Улар ҳосилни жадал йиғиб олиб, ғалла хирмонининг тез қад ростлаши учун барча имкониятларини ишга солишмоқда. Фермер хўжаликлари, уюшма раҳбарлари ҳамда мутасаддилар ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини кўриш ўзларининг биринчи галдаги вазифаси эканлигини ёддан чиқармасликлари зарур. Биз уларнинг эзгу мақсади йўлидаги, яъни халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш ишларига омад тилаймиз.

 

 Равшанбек Мамазияева,         

Риштон тумани ФВБ НТБ бошлиғи, сержант



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab