Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 5 май (инфографика)

 2020-05-05 05:55:12    687

PDF yuklash
Chop etish



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 5 май (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 5 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 52-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 май соат 23:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2189 нафарга етди: шифо топганлар — 1405 нафар, вафот этганлар — 10 нафар.

4 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 40 кишида аниқланди.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида коронавирус энг кўп қайд этилган Россия (145.268)да вируснинг кунлик ўсиши 30 апрелдан бери юқори даражада, кетма-кет икки кундирки (3-4 май) 10 мингдан ортиқ бемор аниқланяпти. Қўшни Тожикистонда беш кун ичида коронавирус аниқланганлар сони 230 нафарга етди.

Аҳолиси кўплиги жиҳатидан фақат Хитойдан кейин турувчи Ҳиндистонда ҳам коронавируснинг кунлик ўсиш суръати жадаллашган: кеча 4 мингга яқин кишига коронавирус ташхиси қўйилди ва уларнинг жами сони 46,4 минг нафарга етди.

Коронавирус қурбонлари 1000 нафардан ошган мамлакатлар сони айни пайтда — 22 та. 

«Worldometers» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 3,63 млн. нафардан ошди, шифо топганлар — 1.184.041, вафот этганлар — 251.421 нафар.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab